Туркия ва Фаластин ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларини ўқитиш бўйича ҳамкорлик келишуви кучга кирди.
2022 йилнинг 24 май куни Фаластиннинг Рамалла шаҳрида имзоланган "Туркия Республикаси Ҳукумати ва Фаластин Давлати Ҳукумати ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ўқитиш соҳасида ҳамкорлик меморандумини тасдиқлаш" тўғрисидаги қарор расмий газетада эълон қилинди.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан тасдиқланган ҳамкорлик меморандуми икки давлат ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ўқитиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни мақсад қилган.
Томонлар ўқитиш эҳтиёжларини таҳлил қилиш ишларини олиб борадилар ва таҳлил натижаларига кўра ўзаро ўқув дастурларини ташкил қиладилар.
Келишув доирасида икки давлатнинг ўқув муассасаларида йиллик режа асосида тингловчиларга ўқув хизматлари кўрсатилади.
Келишувнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш вазифаси Туркия ва Фаластиннинг Ички ишлар вазирликларига юклатилди.